АсосийJamiyat

144 нафар Ўзбекистон фуқароси ишлаш учун Россияга чартер рейс орқали учиб кетди

'144 нафар Ўзбекистон фуқароси ишлаш учун Россияга чартер рейс орқали учиб кетди'ning rasmi

Россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда бугун 144 нафар юртдошларимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетди. Бу ҳақда Таши меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот котиби хабар бермоқда. 

"Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш, вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни улар бўлиб турган мамлакатларнинг пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа соҳа ва ҳудудларига ишга жалб қилиш ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш бўйича қатор амалий чоралар кўрилаётган эди", - дейилади хабарда. 

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди. 

Маълумот учун, июнь ойида 33 нафар юртдошларимиз йирик қурилиш объектларида ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди.

    Бошқа янгиликлар