АсосийDunyo

Коронавирусни тўхтатиш учун оғиз спрейи ишлаб чиқилади

'Коронавирусни тўхтатиш учун оғиз спрейи ишлаб чиқилади'ning rasmi

Испания Илмий Изланишлар Олий Кенгашининг таъкидлашича, агар одам касалликни аллақачон юқтирган бўлса ҳам, cпрейни қўллаш «инфекциянинг оғирлигини камайтиришга» ёрдам беради.

Испания Олий тадқиқот кенгаши мутахассислари вирусга қарши оғиз бўшлиғини чайиш спрейини ишлаб чиқмоқдалар, агар у муваффақиятли чиқса, коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтата олиш мумкин бўлади. 

Олимларнинг ғоясига кўра, спрей «биомолекулаларни (полисахаридлар) коронавирус бирикадиган ҳужайра юзасини имитация қилиш учун фойдаланади ва шу билан уни ушлаб олиб, инфекцияни тўхтата олади.» «Ҳозир инфекция оғиз бўшлиғи ва томоқдан бошланади, дея ишонилади, шунинг учун бу молекулаларга асосланган спрей таркиби киритилгандан кейин тўсиқни келтириб чиқаради ва вирусли заррачаларни ушлаб олади ва бу эса уларнинг инфекциялаш ҳусусиятини йўқотади», дейилади ҳужжатда.


 

    Бошқа янгиликлар