АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш учун режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди

'Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш учун режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди'ning rasmi

Аввалроқ, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 августга қадар навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланган эди.

Айни пайтда Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2-16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига қисман ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, 5 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.    

7-8 август Тошкент – Пекин – Тошкент йўналишидаги рейс эса 13-14 август кунлари амалга оширилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар