Пандемия сабабли ёпилган боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда — Мактабгача таълим вазирлиги (видео)

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 10:36
Пандемия сабабли ёпилган боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда — Мактабгача таълим вазирлиги (видео)

Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекцияси пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати.

Ушбу фаолиятни тиклашдан мақсад, ходимлар ва тарбияланувчилар учун хавфсиз муҳитни таъминлаш орқали, болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтаришдир.

Бунда вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган таъқиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо, болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига ҳалақит бермаслиги лозим.

Мактабгача таълим вазирлиги БМТ Болалар жамғармаси УНИСEФнинг кўмагида пандемия шароитида МТТ ларда иш жараёни қандай тамоиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1