1

2020 йилда Ўзбекистондан Россияга қанча одам кириб боргани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 11:43
2020 йилда Ўзбекистондан Россияга қанча одам кириб боргани маълум қилинди

2020 йилда Ўзбекистондан Россияга 620 минг киши кириб борган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматининг чегара хизмати маълумотларига кўра, 2020 йилнинг ўтган даврида Россияга 6 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга камдир. Жорий йилнинг иккинчи чорагида саёҳат мақсадида Россияга бирон бир чет эл фуқароси келмаган.

Россияга асосан қуйидаги мамлакатлардан фуқаролар кириб келган:

1. 🇺🇦 Украина - 1,7 миллион;

2. 🇰🇿 Қозоғистон - 885 минг;

3. 🇺🇿 Ўзбекистон - 620 минг;

4. 🇹🇯 Тожикистон - 373 минг;

5. 🇦🇿 Озарбайжон - 233 минг.

Шунингдек, Қирғизистон, Финляндия, Aрманистон, Aбхазия ва Хитой кучли ўнликка кирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1