1

Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги 28 ноябрда бўлиб ўтади

СПОРТ 12.08.2020, 12:48
Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги 28 ноябрда бўлиб ўтади

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпионлари америкалик Майк Тайсон билан кичик Рой Жонс ўртасидаги беллашув 28 ноябрга белгиланди, деб ёзади The Ring журнали.

Аввал ESPN телеканали мазкур жангни 12 сентябрда бўлиб ўтади, деб эълон қилганди. The Ring журналининг хабарига кўра, жанг Тайсон жамоаси ташаббуси билан орқага сурилган. Бундан кўзланган мақсад беллашувни ўтказишдан олинадиган даромадни ошириш. Яқинда томонлар учрашиб олган ва Жонс ҳам ушбу таклифни маъқуллаган.

Жанг кўргазмали бўлади, боксчилар саккиз раунд жанг қилади. Мусобақа Карсонда (Калифорния штати) бўлиб ўтади.

Тайсон ҳозир 54 ёшда, у жами 58 та жанг ўтказган, 50 марта ғалабага эришган (44 таси нокаут билан).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1