АсосийSport

Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади — ЎПФЛ бош директори

'Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади — ЎПФЛ бош директори'ning rasmi

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев футболчи ва клуб томонидан имзоланган шартномаларни икки томонлама бекор қилиш муаммосига ўз муносабатини билдириб ўтди, дея ёзмоқда "Халқ сўзи"

«ЎзПФЛдаги икки йилим давомида энг кўп ёмон кўрганим нарса — шартномаларни икки томонлама бекор қилиш», дея ёзади у ўзининг "Телеграм" каналида.

"Ҳа, аслида бунга клубларнинг ҳақи бор. Буни тақиқлашга эса ЎзПФЛнинг ҳақи йўқ. Аммо учинчи масалани ҳам унутмаслик керакки, ўртада давлатнинг ёки халқнинг пули турибди. Шундан келиб чиқилса, бу ишларда назорат бўлиши керак.

Ҳолатни тушунтираман. Сизда яхши футболчи бор, айтайлик, у Тошкентнинг ёки хорижнинг бирор клубига йўл олмоқчи. Ўша жамоа эса футболчини эҳтимолий трансферидан арзонроққа қўлга киритмоқчи. Бунда футбол агентлари асосий ролни ўйнаб беришади. Яъни, шундоқ ҳам кетишни истаётган футболчи номидан сизга «совчи» бўлиб келишади.

Демак, келишув асосида сиз футболчи билан шартномани бекор қилиб берасиз. Футболчи рози, у яхшироқ клубга осон кетяпти. Сиз рози, агентлар орқали улушингизни олдингиз. Олаётган клуб рози, мақсадига етишди. Аммо футболчини тарбиялаган клубга ҳеч нарса йўқ. Клубларда футболчиларини коронавирус тестидан ўтказиш учун ҳам пул йўқ. Кўп клубларимиз ногирон, уларга кимдир қараб турмаса, кимдир пул бериб турмаса, очидан ўлади", дейди Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев .

    Бошқа янгиликлар