АсосийSport

Ўзбекистон – Эрон учрашуви бошқа санага кўчирилди

'Ўзбекистон – Эрон учрашуви бошқа санага кўчирилди'ning rasmi

ФИФАнинг ЎФАга юборган расмий хатига мувофиқ, жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган ФИФА кунари 2022 йилнинг январь ойига қолдирилди.

Жорий йилнинг 7-сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон–Эрон ўртоқлик учрашуви 7 октябрь санасига кўчирилди. Шундай бўлсада, терма жамоамизнинг сентябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғини ўз вақтида ўтказилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим Ўзбекистон ва Тожикистон футбол федерациялари келишувига биноан, жорий йилнинг 3 сентябрь куни пойтахтимизда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар