1

Сардор Рашидов "Қатар" таркибида қолади

СПОРТ 01.09.2020, 21:02
Сардор Рашидов "Қатар" таркибида қолади

Ўтган ойда Қатар юлдузлар лигасида мавсум ниҳоясига етди ва ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган “Қатар СК” мусобақани 8-ўринда якунлади. 

Сардор ўтган мавсумда жамоаси таркибида 21 ўйинда қатнашди ва 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Мавсум якунлангач С.Рашидовнинг клуби билан тузган шартномаси ҳам ўз якунига етган эди. 

Сўнгги хабарларга қараганда, С.Рашидов қатарликлар билан шартномасини узайтирган. 

Бироқ жамоа ва футболчимиз ўртасидаги янги шартнома бандлари маълум қилинмаган. Бу ҳақда Спортс.уз ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қатар юлдузлар лигасида янги мавсум 3 сентябрь куни бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1