Ўзбекистонлик машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий коронавирусга учраб, жонлантириш бўлимига тушиб қолди

СПОРТ 05.09.2020, 20:51
Ўзбекистонлик машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий коронавирусга учраб, жонлантириш бўлимига тушиб қолди

Ўзбекистонлик бош ошпазлардан бири ва блогер Баҳриддин Чустий аҳволи оғирлашгани сабаб жонлантириш бўлимига тушиб қолди. Бу ҳақда блогер Азиза Умарова ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Умарованинг ёзишича, Чустийни сатурацияси 70 бўлган аткасалхонадан чиқариб юбормоқчи бўлишган. Бироқ унинг яқинлари бунга қарши бўлиб, жанжал кўтаришган. Айни вақтда у юқумли касалликлар шифохонасининг интенсив терапия бўлимида даволанмоқда.

«Эрталаб Баҳриддиннинг рафиқаси Фарангиз билан гаплашдим. Уни реанимацияга олишганини айтди. Кислородсиз сатурацияси 47 га тушиб кетибди, касалхона кислороди билан 89 экан. Тана ҳарорати 38,5 даража», — деб ёзади Умарова.

Эслатиб ўтамиз, Баҳриддин Чустий 2017 йилда «Ўзбегим миллий анъаналари» фестивали доирасида рекорд даражада тайёрланган миллий палов муаллифи ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1