1

“Ўзбекнефтгаз” “Бўзахўр” конида технологик жараёнларни инсон омилисиз автоматик бошқариш тизими яратди

ИҚТИСОДИЁТ 15.09.2020, 18:02
“Ўзбекнефтгаз” “Бўзахўр” конида технологик жараёнларни инсон омилисиз автоматик бошқариш тизими яратди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 28 апрель куни, “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4699-сонли Қарор имзоланди.

 Ушбу Қарорга мувофиқ, 2020–2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
 

 Шу жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Рақамли кон концепцияси” ҳисобида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини жорий қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни 2021 йил августидан 2022 йил июнига қадар синов тариқасида ишга тушириш белгиланди.
 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизими яратилди ва уни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш объектлари фаолиятида амалда жорий этиш 2020 йилнинг май ойидан бошлаб йўл қўйилди.
 

 Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли “Бўзахўр” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиш ишлари якунланиб, қурилма тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда ишга қўшилди.
 Жамиятнинг Метрология, автоматлаштириш  ва стандартлаштириш бўлими мутахассислари томонидан, “Бўзахўр” кони Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармаларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 4 дона электрон сат ўлчаш асбоблари, 4 дона ростловчи клапанлар, 2 дона электрон босим ўлчаш асбоблари ва бошқа замонавий ўлчов воситалари монтаж қилинди. 
 

 Газни қазиб чиқариш ва дастлабки тайёрлаш ҳолатидаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида, жараёнда бўлиб ўтадиган ўзгаришларни реал вақтда назорат қилиш учун, ушбу замонавий электр ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланди.
 Шунингдек, инсон омилисиз “Бўзахўр” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида газ қазиб чиқариш жараёни назоратини олиб бориш, қурилмадаги бўлиб ўтадиган жараёнларни тўлик назорат остида ушлаб туриш учун қурилма қурилиш даврининг ўзидаёқ автоматлаштирилди.
 

 Қазиб олинаётган табиий газ сарфи ҳисобини  юритиш мақсадида ГОСТ 8.586.1-5:2005, O’zDSt 8.028–2012 ва O’zDSt 8.077–2018 талаблари асосида 1 комлект Ду:426 мм ли ўлчов қатори монтаж қилиниб, 1 дона FloBoss-107 замонавий сарф ўлчаш воситалари ўрнатилди.
 Технологик жараён кўрсаткичларини доимий назорат қилиш ва қурилмани технологик регламент асосида ишлашини таъминлаш мақсадида, қурилмага бошқарув шкафи ўрнатилди ва ўз навбатида керакли технологик параметрлар компьютерга чиқарилмоқда. 
 

 Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимини тадбиқ қилиш бўйича монтаж ва дастурий таъминот ишлари “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма”си мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
 2020 йилнинг шу даврига қадар, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак” ва “Газли” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида ҳам Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларида модернизация ишлари бажарилиб, инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда назорат тизими йўлга қўйилган.
 

 Эслатиб ўтамиз, Ҳозирга қадар, ушбу кондан 51,4 млн куб метр табиий газ ва 1,0 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. 2020 йилда “Бўзахўр” конидан 68,8 млн куб метр табиий газ ва 2,1 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган. 
 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1