АсосийDunyo

ЖССТнинг вакцина етказиб бериш бўйича дастурига жаҳоннинг 156 мамлакати қўшилди

'ЖССТнинг вакцина етказиб бериш бўйича дастурига жаҳоннинг 156 мамлакати қўшилди'ning rasmi

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбарлик қиладиган CОVAХ номли иттифоқнинг душанба куни маълум қилишича, COVID-19 га қарши вакцинани давлатлар орасида адолатли тарзда тақсимлаш бўйича дастурга ҳозиргача жаҳондаги 156 та мамлакат қўшилди. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

Ушбу давлатлар рўйхатидан 64 та бойроқ бўлган ва ўзини-ўзи молиялаштира оладиган мамлакатлар ҳам ўрин олган. CОVAХнинг мақсади дунё давлатларига 2021 йилнинг охиригача хавфсиз ва самарали бўлган вакциналардан 2 миллион дозада етказиб беришдир.

CОVAХ GAVI номли вакцина иттифоқи билан ҳамкорликда иш олиб боради. У коронавирусга қарши вакциналар тайёр бўлганида уларни дунё мамлакатлари ўртасида тенг миқдорда тарқатишни кафолатлаш учун ташкил қилинган.

    Бошқа янгиликлар