1

Қорақалпоғистонда яна бир Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

HI-TECH 04.10.2020, 20:53
Қорақалпоғистонда яна бир Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши Аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланишлари учун республика миқёсида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда.

5 ташаббусни амалиётга жорий этиш жараёнида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспортни оммалаштириш ва бу соҳада мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикасиннинг Амударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Амударё туманидаги марказнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев иштирок этган.

Мазкур марказ замонавий компьютер техника билан жиҳозланган бўлиб, унда туман ёшларни рақамли технологиялари, замонавий компьютер технологиялари, электрон тижорат, дастурлаш, робототехника асосларини ўргатиш бўйича курслар ташкиллаштириш ва ўқитиш кўзда тутилган.

Амударё туманида ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказидаги курсларда туманда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган 17 мингдан ортиқ ўқувчиларни, шунингдек уюшмаган ёшларни жалб қилиш ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳасидаги билим савиясини ошириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, «One Million Uzbek coders» йирик лойиҳа бўйича туман ёшларни жалб қилиш ишлар ҳам амалга оширилади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси буйича «One Million Uzbek coders» платформасида 1900 дан зиёд ёш йигит-қизлар рўйхатдан ўтди. Амударё туманида эса «One Million Uzbek coders» платформасида 132 та ёшлар рўйхатдан ўтиб, 30 таси муваффақиятли равишда курсларни тамомлади ва сертификатларга эга бўлишди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган режа бўйича Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний, Қонликўл ҳамда Элликқаъла туманида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1