1

Калифорниянинг минглаб аҳолиси чироқсиз қолди

ДУНЁ 01.02.2016, 13:05
Калифорниянинг минглаб аҳолиси чироқсиз қолди

Калифорния штатининг жанубий ҳудудида рўй берган шамолли пўртана, кучли ёмғир  оқибатида 70 мингдан дан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолди.
Америка ОАВлари берган хабарга кўра, Сан-Диего округида табиий офат туфайли бир неча километр майдонда электр симлари узилиб, қирқ минг кишининг зулматда қолишига сабаб бўлди. Қўшни Лос-Анжелес округида эса ўттиз минг истъемолчи чироқсиз қолди.
ТАССнинг хабар беришича, дарахтлар қулаши оқибатида ўнлаб бинолар вайрон бўлган. Табиий офат оқибатида Сан-Диего шаҳрининг бир фуқароси машина устида дарахт қулагани сабабли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маҳаллий ҳукумат сув тошиш эҳтимоли борлиги учун баъзи бир пляжларни ёпишга буйруқ берди. Офат Калифорния тоғли ҳудудларида қор кўчишига сабаб бўлганлиги боис, полиция бир неча йўл трассаларида ҳаракатни тўхтатди. Синоптикларнинг маълумот беришича, кучли шамол Сан-Франциско ва штатнинг марказий қисмида кечаси билан давом этиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1