1

У қўлсиз туғилди, аммо бу унинг мусаввир бўлиш орзусига тўсиқ бўлолмади(Фото)

ДУНЁ 02.02.2016, 14:30
У қўлсиз туғилди, аммо бу унинг мусаввир бўлиш орзусига тўсиқ бўлолмади(Фото)

Мариуш Кедзерский бошқаларга ўхшамайди. Уни инсон метин иродаси ва орзуга етишиш йўлидаги собитқадамликнинг намунаси,  дейиш мумкин. Тақдир уни инсон учун энг керакли аъзолардан бири-қўлсиз яратди. Мариушнинг болаликдаги энг катта орзуси-мусаввир бўлиш эди. Ҳаттоки қўлларининг йўқлиги ҳам унинг орзусига эришиш йўлида тўсиқ бўлолмади. Унинг чизган расмларига боқиб, бу санъат асарларини имконияти чекланган инсон яратганига ишонгингиз келмайди.

Машаққатларга қарамай ўз орзусига эришиш йўлини топа олган инсонлар ҳамма замонларда ҳам ўзгаларга ўрнак қилиб кўрсатилган.

“Мен учун имкониятларимнинг чекланганлиги-ҳаётдан тўла завқ олишим ва орзуимни амалга оширишим учун тўсиқ бўла олмайди”, —дейди Мариуш.

 Мусаввир асосан ҳаётий портретлар чизиш билан шуғулланади

“Санъат худди ҳаёт тарзимдек 7 йилдан бери менга ҳамроҳлик қилади. Бу вақт оралиғида мен 700 дан ортиқ расм чиздим. Уларга 15 000 соат вақтимни сарфладим”

“Яқинда Европада сафарда бўлдим. Мен Берлин, Амстердам, Лондон, Париж, Барселона каби йирик шаҳарлар кўчаларида суратлар чиздим. Бу билан мен барча тўсиқлар фақат бизнинг хаёлимизда эканлигини  кўрсатмоқчи бўлдим”

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1