АсосийShou-biznes

Жеймс Кэмерон “Аватар-2” фильмини суратга олади

“Аватар-2” фильми 2018 йилда омма эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда. Картинанинг биринчи қисми бундан тўққиз йил илгари катта экранларда намойиш этилганди. Съёмка жараёнлари Янги Зеландияда ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “What Culture” нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Аватар” фильми режиссёр Жеймс Кэмерон томонидан 2009 йилда суратга олинган. Бу фильм дунё бўйича энг кассабоп фильмлар орасида пешқадам бўлди, “Юлдузлар жанги” ва “Титаник” фильмларини ортда қолдириб, 2,8 миллиард доллар соф фойда келтирган. Бундан ташқари, Жеймс Кэмерон “Аватар” фильми туркумидан яна учта фильмни суратга олишни режалаштирганлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар