1

"Одноклассники"да ноодатий янги имконият пайдо бўлди

ДУНЁ 02.02.2016, 17:02
"Одноклассники"да ноодатий янги имконият пайдо бўлди

Mail.ru Groupнинг расмий хабарига кўра, Россиянинг “Одноклассники” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар орасида пул ўтказмалари жўнатишни йўлга қўйди.

ВТБ24 банки янги лойиҳа бўйича ижтимоий тармоқнинг ҳамкорига айланди. Пул воситаларини ўтказиш “Одноклассники”да ҳам, iOS ва Android мобил иловаларда ҳам веб-талқин тарзида ишлайди. Пулни юбориш учун жўнатувчи пул ечиб олинадиган картани ва тўловни қабул қилувчи кишини аниқлаб олиши зарур бўлади.

Шуниси эътиборлики, пулни юборишда қабул қилувчининг карта рақамини билиш талаб этилмайди – буни тизимнинг ўзи мустақил равишда бажаради. Агар пул ўтказмаси уч кун мобайнида қабул қилиб олинмаса, жўнатилаётган пул эгасига қайтариб юборилади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1