1

Америкаликлар "Уйда ёлғиз 2" филмидан Доналд Трампни олиб ташлашни талаб қилмоқда(фото)

ШОУ-БИЗНЕС 16.01.2021, 11:39
Америкаликлар "Уйда ёлғиз 2" филмидан Доналд Трампни олиб ташлашни талаб қилмоқда(фото)

Маколай Калкин мухлислар томонидан билдирилган "Уйда ёлғиз 2" филмидан Доналд Трамп қатнашган қисқа эпизодини олиб ташлаш ва уни 40 ёшли ўзигa алмаштириш таклифларни қўллаб-қувватлади.

40 ёшли Калкин Доналд Трампни 1992 йилда суратга олинган "Уйда ёлғиз 2" филмидан олиб ташлаш илгари сурилган иккита твитга жавоб қайтарди.

Бир мухлис билдирган Трампни "40 ёшли Маколай Калкин" билан алмаштириш тўғрисидаги илтимосномага жавобан актёр "Сотилди" деб tweet қолдирди.

Трамп суратга тушган саҳна ўша пайтда Трампга тегишли бўлган Ню-Ёрк шаҳридаги Плаза меҳмонхонасида тасвирга олинган.

Aввалроқ, Трампнинг камеси Канаданинг CБC тармоғи томонидан олиб ташланганига Трамп норозилик билдирган эди.

Aмерикаликлар Доналд Трампнинг Aмерика Қўшма Штатлари Президенти лавозимини тугаши яқинлашаётган бир пайтда, уни "Уйда ёлғиз 2" дан ҳам олиб ташлашни талаб қиляпти.

Маълумот учун, собиқ президент қатнашган эпизодда Кевин Макаллистери Трампдан "лобби қаерда" деб сўрайди ва Трамп "Залдан пастга ва чапга" деб жавоб беради.

Ҳаттоки, бир мухлис  Трампнинг қиёфасини ҳам, овозини ҳам эпизоддан олиб ташлаб, ҳеч кимдан рухсат сўрамаган ҳолда, Twitter'га жойлаган.

Бу tweet 17 мингдан ортиқ retweet ва 101 минг лайк йиғди. Кулкин эса мухлисга жавобан "Браво" деб изоҳ қолдирди.

Қуйида мухлислар Трамп саҳнасини ўзгартиришга қандай таклифлар билдирганини кўришингиз мумкин:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1