1

Яманда ДАИШ раҳбарларидан бири йўқ қилинди

ДУНЁ 04.02.2016, 15:53
Яманда ДАИШ раҳбарларидан бири йўқ қилинди

“Ислом давлати”(ДАИШ) террорчилик гуруҳи бўлинмаларидан бирининг раҳбари Американинг учувчисиз самолётлари авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Террорчилик гуруҳи раҳбарларидан бири Жалол Балиди ўтирган машинада яна беш нафар жангарилар бўлган. Улар Зинжибар шаҳридан мамлакат жанубидаги Шукра шаҳрига йўл олган эди. Бомбардимонлар натижасида умумий ҳисобда 12 нафар террорчилар йўқ қилинган.

Яманда бир неча йилдан бери давом этиб келаётган фуқаролар уруши иштирокчиларидан бири “Ансор Аллоҳ” шиалар ҳаракати  ва собиқ президент али Абдуллоҳ Солиҳга бўйсунувчи армиянинг маълум қисми, иккинчи томон эса Саудия Арабистони бошчилик қиладиган коалиция ва Президент Мансур Ҳодийни қувиб чиқарган аскарлар.

Мамлакат жанубида эса “Ислом давлати” (ДАИШ) ҳамда “Арабистон ярим оролидаги Аль-Қоида” террорчилик гуруҳлари жанг қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1