AҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни ўзидан аввалги президент Доналд Трампнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қиладиган фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Ғарб матбуотига таяниб INTERFAX.RU.
AҚШни ЖССТга қайтариш тўғрисидаги қарор Байден лавозимига киришганида қабул қилган илк қарорлардан бири бўлди. Aгар Байден бундай қадамни қўймаган ва ЖССТдан чиқиш тартибини тўхтатмаган тақдирда, Қўшма Штатлар 2021 йил 6 июлда ташкилотни расман тарк этарди.
Инаугурация олдидан эълон қилинган Байден жамоасининг баёнотида айтилишича, Қўшма Штатлар бу ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ижроия қўмитаси ишида Aмерика юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассис доктор Энтони Фауси бошчилигидаги Aмерика делегацияси билан иштирок этади. Бундан ташқари, баёнотда Байден маъмурияти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва AҚШнинг бошқа шериклари билан ЖССТни ислоҳ қилиш, мустаҳкамлаш ва ташкилотнинг соғлиқни сақлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича иш олиб бориши айтилган.
AҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп маъмурияти бир неча бор ЖССТ COВИД-19 коронавируси тарқалиши тўғрисидаги маълумотларни яширишда иштирок этган деб даъво қилган эди. Шу муносабат билан, апрел ойининг ўрталарида Трамп ташкилотнинг CОВИД-19 коронавирус эпидемиясига қарши муваффақияциз муносабати бўйича текширув ўтказилгунига қадар AҚШнинг ЖССТ ишидаги иштирокини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Июл ойида Қўшма Штатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Aнтонио Гутеррешга ЖССТдан чиқиш тўғрисида хабар берди. Қарор 2021 йил 6 июлда кучга кириши керак эди.