1

Пекин ҳавоси мушакбозликдан сўнг заҳарли моддаларга тўлди

ДУНЁ 08.02.2016, 10:30
Пекин ҳавоси мушакбозликдан сўнг заҳарли моддаларга тўлди

Пекинда ўтказилган Янги йил байрами пайтидаги мушакбозликдан кейин ҳаво заҳарли моддаларга тўлди.

Инсон ҳаётига хавф солувчи заҳарли модда шаҳарнинг ҳар бир куб метрига 750 микрограммдан тўғри келди. Бу Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан 30 баравар кўпдир.

Заҳарли модда нафас орқали ўпкада тўпланиши, бунинг оқибатида катта миқдордаги заҳарли моддаларни ютган инсон юрак қон-томир касаллиги муаммоларига дуч келиши мумкин.

Шу сабаб Пекин ҳукумати қарияларга, ёш болаларга кўчада узоқ вақт юрмасликни маслаҳат бермоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1