Афғонистонда шифокор сифатида фаолият юритган Покистон жосуслари қўлга олинди

ДУНЁ 08.02.2016, 11:34
Афғонистонда шифокор сифатида фаолият юритган Покистон жосуслари қўлга олинди

Афғонистоннинг шимолий-шарқий провинцияси Бадахшон махсус хизмати Покистон муассасалараро разведкасининг (ISI) беш нафар жосусини ҳибсга олди, деб хабар беради “Korrespondent” нашри мамлакат миллий хавфсизлик бошқармаси маълумотларига таяниб.

ISI ходимлари Бахарак ва Кишм туманларида, полиция кўмагида қўлга олинган. Афғон махсус хизматлари жосуслар тиббиёт ходимлари сифатида фаолият юритганини билдирмоқда. Уларда буни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмаган.

Олдинроқ Бадахшон вилоятидаги яна бир туман — Вардуж фуқаролари «Толибон» ҳаракати қўмондонлари билан учрашувга келган Покистон генералларини кўрганини таъкидлаганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1