Актриса Дилноза Кубаева "Даракчи" мухбири билан суҳбатда ўзи ҳақидаги “у кино эмас, театр актрисаси” деган фикрга жавоб қайтарди.
-Баҳром Ёқубов бундан бир неча йил аввал интервью берганида “Дилноза Кубаева театр актрисаси, кино учун эмас, ҳиссиётни ҳаддан ортиқ кўрсатиб юборади. Кино учун эса норма керак, театрда бу мумкин, кинода эмас!” , деган эди...
- Ҳиссиёт ошиқ бўлса яхши, кам бўлмасин! Кўп нарсани камайтиришнинг иложи бор! Камни тўлдириш қийин. Чегара ва меъёрга кўп нарсани солиб олса бўлади. Мен фақат театр актрисаси бўлганимда, кино мени машҳур қилмасди!!! Мен ҳадеб, “мен”лашни ёмон кўраман, томошабинларимиз ижроларимдан қониқишса бўлди. Улар ким нимага қодирлигини кўриб баҳоловчилар саналади. Актёрни театрники, киноники деб ажиратилмайди. Режиссёр уни пластилинидан ясагандек, “ясай” олсин! Театр актёрларини кинода кузатинг, экранда ёниб, қайнаб, ишлаб туради. Кинога тап этиб тушиб қолган “юлдуз”ларимизнинг қуруқлиги эса экранда яққол билиниб қолади. Айрим режиссёрларимизга ҳайронман, театрга тош отганга ўхшаб фикрлашади. Аммо театр ичига бир кириб кетишларини истардим. Четдан туриб гапиришмасин!!!
Ёдгорбек ЮКСАЛ





