1

Аҳолиси ўзини бахтли ҳисоблайдиган Европа шаҳарлари номлари эълон қилинди

ДУНЁ 10.02.2016, 09:38
Аҳолиси ўзини бахтли ҳисоблайдиган Европа шаҳарлари номлари эълон қилинди

Еврокомиссия аъзолари тадқиқот натижаларига кўра аҳолиси ўзини бахтли ҳисоблайдиган шаҳарлар рўйхати эълон қилди. 
Рўйҳатдаги биринчи ўрин Даниянинг Ольборг шаҳрига насиб этди. Таъкидлаш жоизки, рейтингга пойтахт мақомидаги катта шаҳарлар эмас, кичкина шаҳарлар киритилган.
Ольборг аҳолисининг 72 фоизи севимли шаҳарларида яшаётганидан бахтли эканликларини билдиришган. 
Иккинчи поғона Копенгаген шаҳрига насиб қилди. Бу ернинг 67 фоиз аҳолиси турмушидан мамнун. Учинчи ўрин Рейкьявик шаҳрига насиб этди. 
Сўровномада иштирок этганлар шаҳарнинг чиройли манзараси ва осойишта ҳаёти уларга ёқиши ҳақида фикр билдирган.
Рўйхатга Цюрих, Грац, Осло, Вена, Белфаст, Антверпен, Манчестер шаҳарлари ҳам киритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1