1

Буюк Британияда терисининг ранги турли хил бўлган эгизаклар дунёга келди

ДУНЁ 10.02.2016, 12:59
Буюк Британияда терисининг ранги турли хил бўлган эгизаклар дунёга келди

Эгизак қизларнинг ота-онасининг айтишича, улар эгизаклар айрим ҳолларда турли тери ранги билан туғилиши мумкинлигини эшитган. Аммо, улар бу ҳолат ўз фарзандлари билан рўй бериши мумкинлигига ишонмаган эди.

Буюк Британияда яшовчи ёш оила 24 ёшли Кайл Армстронг ва 20 ёшли Ханна Яркер эгизаклари Анайа ва Миланинг бир-бирига умуман ўхшамаслигидан ҳайратга тушди. Эгизак қизлар териси рангининг бир-биридан фарқ қилиши улар туғилганидан бир неча ҳафта ўтгачгина сезила бошлади. 

Ота-оналар Ханна ва Кайл ҳам турли ирққа мансуб. Уларнинг қизи Анайа онасига ўхшаб оқ танли, Мила эса отасига ўхшаб қорачадан келган. Бундан ташқари, қизалоқларнинг феъл-атвори ҳам бир-бирини такрорламайди. Мила жуда ҳаракатчан, унинг синглиси эса оғир-босиқ. 

“Улар бир-бирига умуман ўхшамайди”, – дейди ота-оналар.

“Атрофдагилар уларнинг эгизаклар эканлигига ва ҳар иккаласи ҳам менингқизларим эканлигига ҳар доим ҳам ишонавермайди”, – деди эгизакларнинг онаси.

Манба: mail.ru

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1