1

Кенжа Рой Жонс Россия эстрадаси туфайли боксни ташлади

ДУНЁ 10.02.2016, 15:09
Кенжа Рой Жонс Россия эстрадаси туфайли боксни ташлади

Америкалик боксчи кенжа Рой Жонс Россия фуқаролигини қабул қилгач, спортдаги карьерасини тамомлаб, мусиқа билан шуғулланишга қарор қилди, дея хабар беради “Lenta.ru” “Патриот” промоутерлик компанияси директори Дмитрий Лучниковнинг сўзларига таяниб. 

“Биз Жонснинг рингда жанг қилишини истамаймиз. Унинг спорт карьерасини тамомлаши мақсадга мувофиқ бўлган бўларди.  Рой Жонс Россияда мусиқа билан шуғулланиш истагида, аммо шунга қарамай, 2016 йилнинг ёзига қадар профессионал бокс бўйича Рой Жонс кубоги турнирини ўтказишни ҳам режалаштирганмиз. Жангда ғалаба қозонган, энг зўр боксчига Ройнинг кутилмаган совғаси бор. Ҳозир бу режани амалга ошириш учун ҳаракат қиляпмиз”, – дея  фикрини давом эттирди Лучников.

2015 йилнинг 12 декабрида Москвада ўтказилган бокс мусобақасида Россия байроғи остида жангга кирган кенжа Рой Жонс британиялик Энцо Маккаринеллига ютқазиб қўйди. Бу мағлубиятдан кейин у яна қайта жанг қилиш истаги борлигини билдирди.

Бокс бўйича бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган Рой Жонс умумий ҳисобда ўтказган 71 та жангнинг 62 тасида (45 та нокуаут) мутлақ ғалаба қозонган ва бор-йўғи 9 тасида мағлубиятга учраган. 20 август куни Россия фуқаролигига қабул қилинишни сўраган 46 ёшли боксчи Россия фуқаролик паспортини 27 октябрь куни қўлга олди, Президент Владимир Путин унга 12 сентябрда Россия фуқаролигини олишга рухсат берган. 

2001 йилда Жонс рэп услубида айтган қўшиқларини жамлаб, яккахон альбомини чиқарди. Орадан уч йил ўтгач,  Body Head Bangerz гуруҳи иштирокида айтилган қўшиқларини дискка кўчирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1