1

Геофизиклар ерда содир бўлиши муқаррар бўлган ҳалокатни башорат қилди

ДУНЁ 10.02.2016, 15:16
Геофизиклар ерда содир бўлиши муқаррар бўлган ҳалокатни башорат қилди

АҚШ,Канада,Германия ва франциялик геофизиклар ер сайёрасининг ўн минг йилдан кейинги келажагини башорат қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Муаллифлар ўз тадқиқот натижаларини Nature Climate Change журналида чоп этди.

Геофизикларнинг асосий хулосаси шуки, яқин ўн минг йил ичида зарурий чора-тадбирлар кўрилмаса об-ҳавонинг исиб кетиши ва бошқа турли омиллар ер сайёрасидаги иқлимнинг тубдан ўзгаришига сабаб бўлади.

Энг ёмони эса яқин юз йиллик ичида атмосферага 1,28 миллиард  тоннага яқин углерод ажралиши кутилмоқда. Бошқа бир олимнинг фикрига кўра, ҳавога бу модданинг 9,5 миллиард тоннаси ажралади.

Атмосфера кимёвий таркибининг ўзгариши оқибатлари ҳалокатли бўлади. Ер юзидаги ҳаво ҳарорати Целсий шкаласи бўйича икки даражагача кўтарилади. Гренландия ва Антарктида музликларининг эриши эса окен сатҳинининг 25 метргача кўтарилишига олиб келади. 

Бунинг оқибатида эса ҳозирда ер юзининг 19 фоиз(тахминан 1,3 миллиард киши)аҳолиси яшовчи соҳилга яқин жойлашган шаҳарларни сув босиш хавфи кучаяди. Ер юзидаги 25 та йирик мегаполисларнинг тахминан ярим аҳолиси уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлади.

Олимларнинг фикрига кўра, вазиятни юмшатишнинг имкони бор. Бунинг учун атмосферага углерод газини чиқаришни камайтириш керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1