1

Россия самолёти Доминикан Республикасида авариявий қўнишни амалга оширди

ДУНЁ 11.02.2016, 11:56
Россия самолёти Доминикан Республикасида  авариявий қўнишни амалга оширди

Доминикан Республикасидан Россия пойтахти Москвага учаётган “Боинг-777” самолёти авариявий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, ҳаво лайнери техник носозлик сабаб Пунта-Кана аэропортига қайтиб қўндирилган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт двигателларидан бири ёниб кетган. 

“Боинг-777” Пунта-Канадан Москва вақти билан 03:30 да ҳавога кўтарилган. Лайнер 5 километрча баландликка кўтарилгач, унинг бир двигаетли ёна бошлаган.

“Ҳаво лайнери командири бортдаги техник носозлик ҳақида  хабар берди ва аэропортга қайтиб, авариявий қўнишга рухсат сўради”, — дейилади хабарда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт йўловчилари эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1