АсосийDunyo

ЖССТ CОVID-19 нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирди

'ЖССТ CОVID-19 нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирди'ning rasmi

Aгар одамлар ўзларини эҳтиёт қилмасалар, COVID-19 пандемиясининг учинчи тўлқини бўлиши мумкин, дея огоҳлантирди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вуинович "Россия 1" эфирида.

“Ҳали одамларнинг иммунитети етарли эмас, ҳали ҳеч қандай натижа йўқ. Эҳтиёт бўлмасак, эҳтимол учинчи тўлқин келади. Бу одамларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ», - дея тушунтирди у.

Шу билан бирга, Вуйнович ҳозирги кунда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини дунё миқёсида камайиб бораётганини ва юқтириш ҳолатлари сони кетма-кет беш ҳафта давомида пасайганини тасдиқлади. Бироқ мутахассис Россияда ниқоб режимини бекор қилиш учун кутилган санани эълон қилмади ва башорат қилиш учун ҳали эрта эканлигини огоҳлантирди.

"Менимча, шахсий гигиена ва бошқа одамларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида ниқоблар бир мунча вақтгача керак бўлади", деди Вуйнович.

Бошқа янгиликлар