1

Хитойлик қария осмонўпар бинога “севги изҳори”ни ёзди

ДУНЁ 15.02.2016, 17:26
Хитойлик қария осмонўпар бинога “севги изҳори”ни ёзди

Хитойлик қария Цяо Дэвэй севги изҳори учун ёш баҳона бўлолмаслигини исботлади.

У осмонўпар бинога ўз “севги изҳори”ни ёзди, дея хабар беради “gazeta.ru” нашри. Бу ёзув Чжэцзян вилоятида жойлашган Ханчжоу шаҳридаги меҳмонхона биноларидан бирида пайдо бўлди. Меҳмонхона ойналарида чироқлар ёқилганда инглиз тилида “Мен сени севаман” деган ёзув пайдо бўлди. 

Шу тарзда турмуш қурганларининг 67 йиллиги муносабати билан 84 ёшли қария 83 ёшли рафиқасига ўз севгисини изҳор қилган. Қариянинг айтишича, улар турмуш қурганларида ҳатто тўй қилишга ҳам қурбилари етмаган, у 67 йиллик турмушлари давомида рафиқасига ҳеч қачон севги изҳор қилмаган ва романтик совға ҳам ҳадя этолмаган. Рафиқасининг соғлиги ёмонлашгани боис, унинг кўнглини хушнуд этиш мақсадида қария шу тариқа “севги изҳори”ни ўйлаб топган, бу ишда унга набираси кўмаклашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1