АсосийShou-biznes

Янги иштирокчи нега “Топ дизайнер”ни тарк этмоқчи бўлди?

“Топ дизайнер” кўрсатуви ва ниҳоят  учинчи мавсумнинг биринчи кўрсатувини тасвирга олиш ишларини бошлаб юборди. 70 та иштирокчидан саралаб олинган дизайнерларга биринчи шартлар эълон қилинди. Улар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Алишер Навойиларнинг таваллуд аёмига бағишлаб миллий ва мумтоз кўринишларга мос либосларда намойиш бўлишлари лозим.  

Иштирокчи дизайнерлар яратган образни эса Дилсўз, Фаррух  Раимов, Муқаддас Саъдуллаева, Шодиёра Омонова, Расулхон Қодирхонов, Жамила Ғафурова,  Каниза, Феруза Норматова, Рухшона каби санъаткорлар гавдалантиради.

Кўрсатувнинг учинчи мавсумининг илк сони суратга олинган куни жуда ҳам кўп кутилмаган воқеалар бўлиб ўтди. Масалан, дизайнерлардан бири кўрсатувнинг тасвирга олиш ишлари бунчалик жиддий ва узоқ давом этишини билмаган шекилли, ҳаммани ажаблантириб лойиҳани тарк этишга рухсат сўради. “Очиғини айтсам бундай вазиятга илк бор дуч келишимиз. Шу кунгача бирор бир иштирокчи кўрсатувнинг қийинчиликларидан қочмаганди. Аммо дизайнерни тушунишга ҳаракат қилиб унга ўйлаб кўриш учун вақт бердик. Чунки у бизнинг энг ёш иштирокчимиз. Балки уни ваҳима босгандир... Кўп ўтмай иштирокчи-дизайнер ўзини қўлга олиб, қарорини ўзгартирди”,  — дейди муаллиф ва бошловчи Зайнаббегим Юнусова. Кўрсатув ижодкорлари дизайнернинг келажакдаги фаолиятига таъсир этмасин деган истиҳола билан унинг исмини ошкор этмасликка қарор қилишди.

    Бошқа янгиликлар