АҚШ Президенти Барак Обама миллиардер-республикачи Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимини эгалламаслигига умид билдирмоқда.
Бу ҳақда у Калифорния штатида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. У буни Америка халқини ҳурмат қилиши билан изоҳлади.
"Ўйлайманки, одамлар президент бўлиш жиддий ишлигин тушунишади. Бу реалити-шоу ташкил этиш ва ёки маркетинг эмас", — дейди президент-демократ.
АҚШ президенти сайловлари ноябрда бўлиб ўтади. Ҳозирча Трамп республикачилар орасида етакчилар қаторида турибди.
Президентнинг фикрича, Трамп сайловолди пойгада бошқа рақибларидан кўра чиройлироқ нутқ сўзлаётгани одамлари жалб қилмоқда.





