АсосийShou-biznes

“Уммон”чилар нега кўринмай қолди?

Сўнгги пайтда теле ва радио эфирларида “Уммон” гуруҳининг йўқлиги мухлислар орасида турли шубҳаларни уйғотди. Гуруҳнинг камнамолиги сабаблари тўғрисидаги саволлар “Даракчи” таҳририятига ҳам келиб тушди. Саволлар битта: “Нега “Уммон” кўринмай қолди?!” Мазкур саволга ойдинлик киритиш мақсадида гуруҳ йигитлари билан боғландик.

-  Узр, минг бора! Мухлисларимизни соғинтириб қўйганимиз рост, аммо бу бежизга эмас. Танаффус ҳам ижодий эди. Бу муддатда кўплаб қўшиқлар ва клиплар яратдик. Тез кунда тарона ва клиплар билан кетма-кет мухлисларни ҳурсанд қиламиз. Шу кунларда “ Соат 7 да” номли қўшиғимизга клип суратга олишни режалаштирдик. Тинглагач ва клипни томоша қилгач, мухлисларимиз ҳурсанд бўлишлари аниқ!

Ёдгорбек Юксал

    Бошқа янгиликлар