АҚШ бош котиби Жон Керри Голливуднинг етакчи студиялари раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, “Ислом давлати”га қарши ташвиқот ишларида қатнашиш имкониятлари ҳақидаги масалани муҳокама қилди.
Lenta.ru’нинг хабар беришича, учрашув 16 февраль куни “Universal Pictures” бош офисида ўтказилиб, 90 дақиқа давом этди.
Кинокомпаниялар ва Давлат департаменти раҳбарлари Голливуд фильмлари, кинолойиҳалари орқали “Ислом давлати”га қарши ташвиқот ишларини ўтказиш ғояси устида фикр алмашдилар.
Антитеррорчилик ташвиқот ишларига Яқин Шарқ кинематографларини ҳам жалб этиш масаласи ўртага ташланди.





