1

Анқарадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етди

ДУНЁ 18.02.2016, 10:09
Анқарадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етди

17 февраль куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида жойлашган ҳарбийлар ётоқхонасида кучли портлаш содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Дастлабки маълумотларда портлаш оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 60 киши жабрлангани маълум қилинган эди.

“Lenta.ru” нашрининг  хабар беришича, айни пайтда портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етган. Мамлакат қуролли кучлари портлашни теракт сифатида баҳолади. Терактни “Ислом давлати” ёки Туркияда террорчилик ташкилоти ҳисобланадиган Курдлар ишчи партияси жангарилари содир этганлиги тахмин қилинмоқда. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон портлаш туфайли Озарбайжонга ташрифини, бош вазир Аҳмад Довутўғли эса Брюссельга расмий сафарини бекор қилган.

Миналанган автомобиль маҳаллий вақт билан соат 18:31 портлаган. Ҳодиса Туркия пойтахтининг Қизилой туманида содир бўлган. Машина ҳарбий ходимларни олиб кетаётган транспорт светофорнинг қизил чироғида тўхтаган вақтда рўй берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1