Брюссель амалдорлари йўллардаги тирбандликда сичқонларни айблади

ДУНЁ 19.02.2016, 10:35
Брюссель амалдорлари йўллардаги тирбандликда сичқонларни айблади

Бельгия ҳукумати оч сичқонларни пойтахт кўчаларидаги тирбандликда айблади. Уларнинг айтишича, кемирувчилар ЕИнинг пойтахт магистралини реконструкция қилиш режасини еб қўйган, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Аниқланишича, шаҳар парламентининг 17 февралдаги йиғилишида Брюссель йўлларини таъмирлаш ишларининг қоғоздаги чизма-режаси йўқолган. “Уларни сичқонлар еб қўйган бўлиши мумкин”, дея воқеани изоҳлади Брюссель инфраструктураси бош бошқармаси депутати. Шаҳарда жойлашган НАТОнинг штаб квартираси ва ЕИнинг асосий институтлари биносини таъмирлаш ишлари энди бир йил орқага суриладиган бўлди. Уларни таъмирлаш учун 1 миллиард евро пул ажратиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1