1

Туркия президенти Анқарадаги терактни содир этганлар ҳибсга олинганини маълум қилди

ДУНЁ 19.02.2016, 21:53
Туркия президенти Анқарадаги терактни содир этганлар ҳибсга олинганини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Анқарадаги терактларга алоқадорликда гумонланиб, қўлга олинган 14 нафар гумондорлар орасида камида уч нафари бевосита терактни содир этган шахслар эканлигини айтди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

“Биздаги далиллар шуни кўрсатадики, Анқарадаги терактни Сурия курдларининг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари ва ‘Демократик иттифоқ’ курдлар партияси томонидан амалга оширилган. Бунга асло шубҳа йўқ”, — деди давлат раҳбари.

Эрдўғоннинг таъкидлашича, ҳужум уюштиришда гумонланаётган террорчилар Диёрбакир, Анқара ва Истанбул шаҳарлари оралиғида жойлашиб олишган.  

Эслатиб ўтамиз, 17 феврал куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказидаги қуролли кучлар штаб-квартираси,парламент ва ҳукумат бинолари яқинида портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 28 киши ҳалок бўлди.

 

  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1