1

Франция президенти Россия ва Туркия ўртасида низо чиқиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди

ДУНЁ 20.02.2016, 11:20
Франция президенти Россия ва Туркия ўртасида низо чиқиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди

Франция президенти Франсуа Олланд Суриядаги вазият туфайли Россия билан Туркия ўртасида уруш чиқиш хавфи юқорилигини билдирди, дея хабар берди “lenta.ru” нашри.

Унинг айтишича, Москва Араб Республикаси президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашни бас қилиши лозим. Халқаро ҳамдўстлик жамияти Москва ва Анқара ўртасида рўй бериши кутилаётган қарама-қаршиликнинг олдини олиши керак. “Турклар ўзлари бўлиши керак бўлмаган жойда жанговор ҳаракатлар ўтказмаслиги керак, Россия эса террорчиликка қарши курашиш ниқоби остида Башар Асад тузумини ҳимоя қилмаслиги зарур.

Сурия инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш, бомбардимон қилишни тўхтатиб, уларга гуманитар ёрдам бериш лозим”, дея таъкидлади Франсуа Олланд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1