АсосийDunyo

Олимлар: Инсоният янги ҳалокат ёқасида турибди

Сунъий йўлдошлар орқали юбориладиган маълумотларни ўн йил мобайнида ўрганган олимлар шундай хулосага келишди: бутун дунёдаги қуруқ ҳудудлар янада қуруқлашиб, нам об-ҳаво шароити ҳукм сурадиган ҳудудлар янада намроқ бўлиб бормоқда.

Сув — бу нефть ёки олтин каби яна бир табиий бойлик. “Сув билан боғлиқ тенгсизлик” инсоният учун катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, деб ёзади “Вести”.

“Бизнинг тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, дунёнинг турли мамлакатларида сувдан фойдаланиш бир хил даражада эмас”, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири.

"Агар қўлимиздаги маълумотларни аввалгилари билан таққосласак, инсоният сув билан боғлиқ катта ҳалокат сари яқинлашмоқда. Бироқ бунга ҳеч ким эътибор бермаяпти ва ҳеч қандай чора-тадбир кўрилмаяпти”, —дейди у фикрларини давом эттириб.

Ер юзидаги об-ҳаво борган сари исиб бормоқда. Бу эса қурғоқ ҳудудларнинг янада қуриб кетишига олиб келади. Уларнинг бора-бора грунт сувлари яъни ёғингарчиликка бўлган талаби ортади. Аммо ёғингарчилик кам ёққани сабаб, улар қуриб бораверади.

Олдинги тадқиқотлар ҳам дунёнинг турли бурчакларидаги сув заҳиралари камайиб бораётгани, бу эса қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатаётганини кўрсатган эди.

Олимлар гуруҳи Шимолий Амазонка, Африка, АҚШнинг Миссури кўли чқинидаги ҳудудларда кўп ёғингарчилик ёғаётганини аниқлади.

Улар 2002-2014 йиллар оралиғидаги тадқиқотлар натижасини ўрганиб, шундай хулоса га келишди.

Шу билан бирга худди шу вақтда Яқин Шарқдаги айрим туманлар, Шимолий Африка, Хитой, Ҳиндистон ва АҚШнинг жанубий-ғарбий қисмидаги ҳудудлар эса қуруқлашиб бормоқда.


 

    Бошқа янгиликлар