1

АҚШ ҳукумати Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш режасини эълон қилди

ДУНЁ 23.02.2016, 22:59
АҚШ ҳукумати Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш режасини эълон қилди

АҚШ ҳукумати Куба давлати ҳудудида жойлашган Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш режасини эълон қилди, дея хабар берди “gazeta.ru” нашри.

Қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган 91 та маҳбус, жазонинг қолган қисмини АҚШ қамоқхоналарида ўташи кўзда тутилган. Уларнинг 35 таси шу ёзда АҚШга кўчириладилар. Қолган маҳбусларга ҳали айблов эълон қилинмагани ва хавфли рецидевистлар бўлганликлари учун ҳозирча кўчирилмайди. АҚШ ҳукуматининг айтишича, бу қамоқхонани таъминлаш учун йилига 445 миллион АҚШ доллари сарфланиб келган.

Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш ортиқча сарф-харажатларни тежаб, мамлакат иқтисодига салмоқли фойда келтиради. 2003 йилда бу қамоқхонада 680 та маҳбус жазо муддатини ўтаган бўлса, Барак Обама президент бўлгандан кейин уларнинг сони 245 тага кўпайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1