1

Достонбек Ҳамдамов “Ал-Наср” – “Бунёдкор” ўйинининг энг яхши футболчиси бўлди

СПОРТ 24.02.2016, 10:04
Достонбек Ҳамдамов “Ал-Наср” – “Бунёдкор” ўйинининг энг яхши футболчиси бўлди

Осиё Чемпионлар Лигаси “В” гуруҳи 1-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси сафарда “Ал-Наср” клуби меҳмони бўлди. Ушбу ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. 

Ўтказилган баҳсдан сўнг Осиё футбол конфедерацияси “қалдирғочлар” ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовни ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берган. 

Таъкидлаб ўтамиз, ўзбекистонлик иқтидорли футболчи мазкур учрашувда рақиб дарвозасига 2 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1