АсосийСПОРТ

Самарқандда тарих ёзилди: Ўзбекистон — шахмат Олимпиадаси чемпиони

Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритиб, иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлди.

'Самарқандда тарих ёзилди: Ўзбекистон — шахмат Олимпиадаси чемпиони'ning rasmi

Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон тарихида иккинчи бор шаҳмат Олимпиадаси чемпиони бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси чемпионликни сўнгги турдаги Украинага қарши баҳс якунланишидан олдинёқ математик жиҳатдан кафолатлади. Бунга Ҳиндистоннинг Венгрия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагани сабаб бўлди.

Терма жамоа дастлабки етти турнинг барчасида ғалаба қозонди. Кейин Германияга ютқазган Ўзбекистон 9-турда АҚШни, 10-турда эса Арманистонни мағлуб этди.

Жамоа таркибидан Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов жой олган. Жамоага собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов сардорлик қилди.

Ўзбекистон сўнгги учта шахмат Олимпиадасида 2022 йилда олтин, 2024 йилда бронза ва 2026 йилда яна олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа терма жамоа тўрт йил ичида иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлди ва бу сафар ушбу натижага ўз юрти — Самарқандда эришди.

    Бошқа янгиликлар

    Самарқандда тарих ёзилди: Ўзбекистон — шахмат Олимпиадаси чемпиони - Darakchi.uz