Ўзбекистон байдаркачилари Японияда ўтаётган Осиё ўйинларини олтин ва кумуш медал билан бошлади.
Эркаклар ўртасида 500 метр масофага байдаркада яккалик дастурида қатнашган Шаҳриёр Маҳкамов маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шу тариқа, у Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Арина Танатмишева эса байдаркада эшкак эшиш бўйича 500 метр масофага яккалик дастурида финишга иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу билан Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларидаги олтин медаллар сонини 8 тага етказди. Ўзбекистон турнир жадвалида Қозоғистонни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилди.






