АсосийСПОРТ

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида АҚШни мағлуб этди

Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 9-турида Ўзбекистоннинг асосий жамоаси АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

'Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида АҚШни мағлуб этди'ning rasmi

Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 9-турида Ўзбекистоннинг асосий ва иккинчи жамоалари муҳим ғалабаларни қўлга киритди.

Ўзбекистон-1 жамоаси турнир фаворитларидан бири бўлган АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсда Муҳиддин Мадаминов Левон Ароян билан дуранг ўйнади. Нодирбек Абдусатторов Фабиано Каруанани таслим қилди. Жавоҳир Синдаров Уэсли Соға ютқазди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Нодирбек Ёқуббоев Ҳанс Ниманн устидан ғалаба қозониб, жамоага муҳим очкони тақдим этди.

Шу тариқа Ўзбекистон-1 9 турдан кейин 16 очко билан турнир жадвалида пешқадамлигини сақлаб қолди.

Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам 9-турни ишончли ғалаба билан якунлади. Жамоа Нидерландияни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.

Муҳаммадзоҳид Суяров, Жаҳонгир Воҳидов ва Ортиқ Ниғматов ўз партияларида ғалаба қозонган бўлса, Абдумалик Абдусалимов дуранг ўйнади.

Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон-2 жамоаси турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон-3 эса 9-турда Қирғизистонни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

    Бошқа янгиликлар