АсосийСПОРТ

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Японияга қарши майдонга тушади.

'Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди'ning rasmi

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби аниқ бўлди. Ўзбекистонлик футболчилар ушбу босқичда мусобақа мезбони Японияга қарши майдонга тушади.

Япония чорак финалда Шимолий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари финали йўлланмаси учун Япония билан баҳс олиб боради. Учрашув 30 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да “Нагаи” стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финалда Саудия Арабистонини Дилшод Муртозаев, Азизбек Тўлқинбеков ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида мағлуб этган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди - Darakchi.uz