1

Самарқандда "қўйлар намойиши"дан кейин ҳоким қарори ўзгартирилди

ЖАМИЯТ 07.04.2021, 18:41
Теглар: ​Самарқанд, Коррупцияга қарши кураш агентлиги
Самарқандда "қўйлар намойиши"дан кейин ҳоким қарори ўзгартирилди

Аввалроқ, Самарқандда яйлов йўқлигидан норози халқ қўйларни ҳокимият биноси олдига ҳайдаб келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Ағрон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Я.нинг мурожаати агентлик томонидан ўрганилган.

Фуқаро ўз мурожаатида Нуробод туман ҳокимлиги ва туман кадастр бўлими масъуллари томонидан Тошқудуқ массивидаги 2118к, 2119к, 2120к, 2121к ва 2122к контурлардаги 40.0 гектар экин экилмаган яйлов ер майдонлари сохта ҳужжатлар асосида лалмикор ер майдонлари сифатида “A. I. S.” МЧЖга берилганлиги ҳамда Нуробод туман ҳокимининг 2020 йил 23 декабрдаги 905-Қ-сон қарори коррупцион ҳолатлар асосида чиқарилганлигини маълум қилган.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли ҳужжатларни ўрганишлар давомида, Нуробод туман ҳокимининг мазкур қарори қабул қилинишида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш ва яйловлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги маълум бўлди.

Жумладан, Нуробод туман ҳоким қарорига асосан “A.I.S.” МЧЖга Нуробод тумани Тошқудуқ массивидаги 2118к, 2119к, 2120к, 2121к ва 2122к контурларда жойлашган яйлов ер майдонлари лалмикор ер сифатида ғаллачилик билан шуғулланиш учун ажратилган. Ушбу контурлардаги ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 27 мартдаги 01002-сонли хатида узоқ йиллардан буён фойдаланилмаган ва экин экилмаган яйлов ер майдонлари эканлиги ҳам кўрсатилган.

Ўрганишлар ва Нуробод туман ҳокимлиги масъуллари билан олиб борилган тегишли ҳаракатлар натижасида туман ҳокимининг қарори бекор қилиниб, Нуробод тумани Тошқудуқ массивида жойлашган яйлов ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига олинди. 

Шарҳлар

Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Самарқандда "Сobalt" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

01.05.2024, 14:46

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган 8...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1