23 февраль куни “Истиқлол” санъат саройида хонанда Райҳон Ғаниеванинг беш кун давом этадиган шоу-концерт дастури бошланди.
“Shov-shuv”сайти концерт дастуридан фоторепортаж тайёрлади. Нашрнинг маълум қилишича, бу йилги концерт хонанда ижодидаги 13-концерт ҳисобланади.
Биринчи блокда Райҳон Клеопатра кўринишида намоён бўлди. Фиръавнлар, Клеопатра тахти, мумиялар рақси ҳамоҳанглигида хонанда “Сенинг севгинг” қўшиғини ижро этди.
Кейинги блокларни эса нашр шартли равишда “Лондон илҳомлари”, “Ўзбек”, “Қора шляпали хоним”, “Бразилиянинг қизил ҳислари” дея номлади.
Райҳон концертининг биринчи куни кутилмаган саҳналарга, ўзига хос декорацияларга бой тарзда ўтган.






