1

Нигериялик қароқчилар Россия фуқаросини гаровга олди

ДУНЁ 25.02.2016, 12:24
Нигериялик қароқчилар Россия фуқаросини гаровга олди

Нигерия қароқчилари нефть конларининг “Бурбон” номли француз компаниясига тегишли ёрдамчи кемаси экипажи аъзоларини гаровга олди, дея хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Экипаж ҳалокат сигналини беришга улгурган. Нигерия ҳарбий денгизчилари томонидан ўтказилган қутқарув операцияси натижасида экипаж аъзоларининг ката қисми қароқчилар қўлидан озод этилган. Бироқ қароқчилар икки кишини — Россия ва Нигерия фуқароларини ўзлари билан олиб кетишга муваффақ бўлган. Асирга олинган одам россиялик фуқаро, мурмансклик Иван Рудний эканлиги ҳақида маълумотлар бор. Россия элчихонаси ҳозир ушбу фактни текширмоқда.

Охирги бир неча кун мобайнида Нигерия ҳарбий денгизчилари иккинчи бор қутқарув операциясини ўтказдилар. Ўтган шанба куни улар қароқчилар томонидан қўлга олинган танкерни қутқарган эди. Ўшанда ҳам қароқчилар икки кишини — Ҳиндистон ва Покистон фуқароларини асирга олишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1