1

АҚШда бир вақтнинг ўзида бир нечта кучли торнадо бўлиб ўтди

ДУНЁ 25.02.2016, 14:12
АҚШда бир вақтнинг ўзида бир нечта кучли торнадо бўлиб ўтди

АҚШнинг жанубида бир пайтнинг ўзида бир нечта кучли торнадо бўлиб ўтди, бунинг оқибатида асосан Луизана ва Миссисипи штатлари талофот кўрди. 

Табиий офат оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 30 киши тан жароҳати олган, 7 киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, дея хабар берди “Eeuronews” нашри. 

Кўп уйлар вайрон бўлган, 30 минг аҳоли электр қувватисиз қолган. Шамолнинг тезлиги соатига 300 километрни ташкил этган. Даҳшатли довул дарахтларни илдизи билан суғуриб олган, автомашиналарни ағдариб, уйларнинг томини учирган, электр симларини узиб юборган. 

Торнадо АҚШ да оддий ҳол бўлса-да, ҳамон одамларни ўзининг даҳшати билан қўрқувга солиб келмоқди. Унинг қачон бўлишини олдиндан башорат қилиб бўлмайди, қуюн бир неча дақиқада ҳамма жойни вайрон қилиш хусусиятига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1