АсосийDunyo

Непалда самолёт ҳалокатга учраган жойдан 19 та жасад топилди

 Непал ғарбида самолёт ҳалокатга учраган жойдан 19 кишининг жасади топилди, деб хабар беради “Вести” нашри.

Ҳалок бўлганларни қидириш операцияси кеча кечқурун ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тўхтатилган эди.  Авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган. 

Tara Air авиакомпаниясига тегишли самолёт 24 февраль куни ҳалокатга учраган эди.  У Покхарадан Жомс шаҳрига парвозни амалга ошираётган эди.

Авиаҳалокатдан бироз муддат ўтгач, самолёт қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар